Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Непалда ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан 14 киши ҳалок бўлди

Непалда ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан 14 киши ҳалок бўлди

Непалда ижтимоий тармоқларни блоклаш ортидан тўқнашувлар рўй берди: полиция ўт очди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди

Мамлакат пойтахтида Катмандуда ёшлар (Z авлоди вакиллари) ҳукуматнинг Instagram, Facebook, Youtube, Х ва бошқалар каби машҳур платформаларни блоклаш қарорига қарши чиқишди. 

Маҳаллий The Katmandu Post порталига кўра, Непал пойтахтидаги парламент биносини норози зумерлар қуршаб олган. Полиция сув пуркагичлари ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Улар ёш ҳужумчиларни ортга қайтара олмагач, полиция ўт очди. 

Ўқ-дорилар билан отишма кўплаб қурбонларга олиб келди: тахминан 14 киши ҳалок бўлди, улардан баъзилари касалхонада вафот этди. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Шаҳарда комендантлик соати жорий этилди. Маҳаллий ОАВ Катмандудаги норозилик намойишларини зумер ҳаракати деб атамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг