Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нетаняҳу идорасига ҳаво зарбаси берилди. Унинг тақдири ҳозирча номаълум – ИИҚК

Нетаняҳу идорасига ҳаво зарбаси берилди. Унинг тақдири ҳозирча номаълум – ИИҚК

Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Хайбар» туридаги ракеталар билан амалга оширилган ўнинчи тўлқин ҳужумларида Исроил ҳукумат мажмуаси нишонга олинганини маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, «сионистик режим» бош вазири идораси ҳамда мазкур режим ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони жойлашган манзил «мақсадли ва кутилмаган зарбалар»га учраган. Эрон қуролли кучлари бу ҳужумлар «оғир зарба» бўлганини таъкидлаган.

«Сионист режимининг жиноятчи Бош вазирининг идораси ва ҳаво кучлари қўмондони жойлашган жой ИИҚК қуролли кучлари томонидан ўнинчи тўлқинда «Хайбар» ракеталарида нишонга олинган. Кутилмаган ва жиддий зарбалар берилди», – дейилади баёнотда.

Шунингдек, баёнотда Исроил бош вазирининг тақдири «номаълум ҳолатда» экани билдирилган. Ҳозирча бу иддаолар бўйича мустақил тасдиқ мавжуд эмас.

Эрон томони ўнинчи тўлқин доирасидаги ракета ҳужумлари асосан Исроилнинг «ҳукумат кампуси»га қаратилганини, амалга оширилган зарбалар натижалари ва қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинишини маълум қилган.

Ҳозирча Исроил расмийлари ушбу баёнот юзасидан муносабат билдирганича йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг