Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди
Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида ва АҚШни режалари ҳақида хабардор қилади. Вариантлар орасида Эрон армиясига ёки республика ташқарисидаги Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларга зарба бериш киради.
Исроил Эрон ҳужумига оқилона жавоб беради, деди яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняҳу, деб хабар бермоқда Kan радиоси.
«Биз Эронга жавоб берамиз, лекин буни интуитив тарзда эмас, ақл билан қилишимиз керак. Улар бизни стрессга дучор қилганидек,ўзлари ҳам стрессга тушишлари керак», — дейди у.
Радио манбаларининг айтишича, Исроил АҚШ ва бошқа давлатлар қаршилигига қарамай, жавоб қайтармоқчи. «Бу фақат вақт масаласи», — дейди манба.
Американинг NBC News нашри манбаси Исроилнинг жавобини «муқаррар» деб атади, бироқ Тел-Авив ўз ҳаракатларини Вашингтон билан мувофиқлаштириш ниятида эканини таъкидлади. Нашрнинг АҚШ ҳукуматидаги манбаларига кўра, Исроилнинг жавоби кўлами чекланган бўлиши ва Эрон ҳарбий кучлари ва республикадан ташқаридаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган тузилмаларга қаратилган бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Яман ҳутийлари ва Ливан Ҳизбуллоҳи кўмагида 13 апрель оқшомида Исроилга ҳужум қилганди.
Эрон ҳужум пайтида юзлаб ракета ва дронлардан фойдаланган. Америка кучлари Исроил армиясига ҳужумни қайтаришда ёрдам берди. Улар 80 дан ортиқ дрон ва камида олтита баллистик ракетани йўқ қилди.
Аввалроқ Исроил томонидан Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳужум уюштирганди. Бунинг оқибатида 13 киши, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки юқори мартабали генерали ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter