Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нетаняҳу тез орада уруш қайтадан бошланишини эълон қилди

Нетаняҳу тез орада уруш қайтадан бошланишини эълон қилди

Исроил гаровга олинганларни қайтариш бўйича вақтинчалик сулҳ тугаши билан Ғазо секторига ҳужумларни давом эттиради. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу халққа видеомурожаатида маълум қилган. 

«Сўнгги бир неча кун ичида мен саволни эшитдим: гаровга олинганларнинг қайтариш тугаганидан кейин Исроил ҳарбий ҳаракатларни бошлайдими? Менинг жавобим аниқ, ҳа», деган Нетаняху.

Эслатиб ўтамиз, можаро бошлангандан бери Исроил бомбардимонлари ва ҳарбий ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида мисли кўрилмаган гуманитар инқироз вужудга келди. Ғазо соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, 13 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган. Уларнинг салмоқли қисми вояга етмаган болалардир. 

Аввалроқ ҲАМАС ва Исроил муваққат сулҳни узайтиргани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг