ОАВ: Жанубий Корея Хитой, Россия ва КХДРнинг яқинлашувидан чуқур ташвишда

Жанубий Корея расмийлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин, Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Россия президенти Владимир Путиннинг Пекинда бўлиб ўтган учрашуви доирасидаги воқеаларни диққат билан кузатиб борди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
“Биз халқаро вазият мураккаблиги сабабли вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз”, — дея Пекиндаги бундай алоқаларни шарҳлади Жанубий Корея президентининг матбуот котиби Кан Ю Жунг.
Унинг қўшимча қилишича, Сеул “қўшни давлатларга нисбатан ҳушёр” бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия, Хитой ва КХДР етакчилари Пекиннинг бош майдонидаги парад ўтказиладиган майдонга кетаётиб гаплашгани хабар қилинганди.
Хитойда ўтказилаётган байрамлар милитаристик Япония устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ва Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter