Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Нурсултон Назарбоевнинг невараси вафот этди

ОАВ: Нурсултон Назарбоевнинг невараси вафот этди

Фото: «Qazweek.kz»

Ойсултон Назарбоев 30 ёшида вафот этди. Юраги тўхтаб қолгани тахмин қилинмоқда.

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ва Сенат экс-спикери Дариға Назарбоеванинг ўғли Ойсултон Назарбоев 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда бугун, яъни 16 август куни zakon.kz янгиликлар портали хабар берган.

«Бугун оқшом Лондонда Ойсултон Назарбоев вафот этди. Ўлимининг сабаби аниқлаштирилмоқда. Тахминларга кўра, юраги тўхтаб қолган. Ҳозирча бошқа тафсилотлари маълум эмас. 10 кундан сўнг Ойсултон Рахатович 30 ёшни қаршилаган бўларди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг