Очилдию ёпилди: Эрон нега Ҳўрмузни яна қулфлади?
Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини очишдан фикридан қайтди. Эрон Қуролли кучлари бош штабининг бу қарорини «Fars» ахборот агентлиги эълон қилди.
Бунга сабаб сифатида АҚШ Эрон портларини қамал қилишда давом этаётгани кўрсатилган.
«Агар қамал давом этса, Ҳўрмуз бўғози очилмайди», — деб ёзган эди аввалроқ Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф X платформасидаги саҳифасида.
Бунгача Tasnim агентлиги Эрон Ҳўрмуз бўғозини айрим шартлар эвазига очгани ҳақида хабар тарқатганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter