Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар газли ичимлик борасида даҳшатли хулосага келишди

Олимлар газли ичимлик борасида даҳшатли хулосага келишди

Янги тадқиқотларда газли ичимлик, пишириқлар ва пицца истеъмолини мия соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши ва эрта ўлим эҳтимолини ошириши аниқланди.

6000 та катта ёшли каламуш ва 4000 та кичик ёшлисида ўтказилган тажрибалар асосида маълум бўлдики, баъзи озиқ-овқатларни истеъмол қилиш хотира ва навигация қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари Annals of Neurology журналида чоп этилди.

Ўн йил давомида 4300 дан ортиқ кемирувчиларнинг таомланишини ўрганиш шуни кўрсатдики, газли ичимлик ақли заифлик сабаблари рўйхатида биринчи ўринда туради. Таркибида транс ёғлари бўлган нон маҳсулотлари иккинчи, пицца учинчи ўринни эгаллади. Тўрт йиллик тажриба давомида иштирокчиларнинг IQ кўрсаткичлари пасайган.

Шундай қилиб, тадқиқот шуни кўрсатадики, носоғлом озиқ-овқатларни истеъмол қилиш когнитив қобилиятларни пасайтиради ва эрта ўлим хавфини оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг