Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга рус гази импорти 4 баробаргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонга рус гази импорти 4 баробаргача оширилиши мумкин

2025 йилда Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини тўрт баробарга оширади. Бу ҳақда Владимир Путин 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

Айни пайтда «Марказий Осиё – Марказ» қувурлари тизимининг қувватини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу эса келгуси йилда Ўзбекистонга тортиладиган газ ҳажмини 11 миллиард куб метргача етказиш имконини беради.

Путин, шунингдек, гидроэнергетика соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик хусусида ҳам айрим маълумотларни очиқлаган.

«Гидроэнергетика соҳасида ҳамкорликнинг ҳам умидли истиқболлари мавжуд. «Русгидро» Ўзбекистонга мамлакат энергетика балансини тенглаштириш ва Ўзбекистоннинг бутун энергетика тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган мослашувчан ишлаб чиқариш қувватларини яратишда ёрдам кўрсатмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонга Қозоғистон орқали «Газпром» дан 300 млн куб метр газ етказиб берилди

Кун тартибида Айдаркўл ва Қоратерен кўлларида умумий ишлаб чиқариш қуввати бир гигаватт бўлган иккита йирик насосли аккумулятор электр станциясини қуриш кўзда тутилган», – дейди Россия етакчиси.

Унинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон энергетика соҳаси учун «яхши ва жиддий ҳисса» бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистонга Россиядан Қозоғистон орқали газ транзити 2023 йил октябрь ойидан бошланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг