Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ўзбекистонга етказиб бериладиган рус гази ҳажмини ошириши мумкин

Қозоғистон Ўзбекистонга етказиб бериладиган рус гази ҳажмини ошириши мумкин

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажмини ошириш учун зарур имкониятларга эга.

Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳудуди орқали қўшимча газ транзитини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд. Айни пайтда Россия ва Ўзбекистон ўртасида қўшимча етказиб беришлар бўйича музокаралар давом этмоқда.

«Бизда бундай имконият бор. Барчаси транспорт инфратузилмасига боғлиқ. Қозоғистон томонида бунинг учун барча шарт-шароитлар тайёр. Биз транзит давлат сифатида газ ташишни таъминлашга тайёрмиз», – деди вазир.

Аккенженовнинг таъкидлашича, келгусида Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиш ҳажмини йилига 11 миллиард куб метргача ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ҳам Москва Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда қўшимча газ етказиб бериш бўйича музокараларни давом эттираётганини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг