Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон ТИВ Самарқанддаги ҳолат бўйича баёнот берди

Қозоғистон ТИВ Самарқанддаги ҳолат бўйича баёнот берди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадиёров Самарқандда ўзбекистонлик ички ишлар ходимларининг қозоқ фуқароларига нисбатан электрошокер ишлатганига муносабат билдирган.

Унинг айтишича, Қозоғистон ТИВ ҳолатни ҳал қилиш учун Ўзбекистонга хат билан мурожаат қилган.

«Биз фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фуқароларимизга электрошокер ишлатгани акс этган видео тарқалгач, ўзбек жамоатчилигининг ўзи ушбу ҳолатни қораламоқда. Биз эса вазиятни назоратда ушлаб турибмиз. У ерда ички суриштирув бошланган, ходимлар ишдан ҳайдалган», деган ТИВ вакили.

Смадиёровнинг айтишича, улар суриштирув ишларига «аралашмасликка ҳаракат қилишяпти», фақат «қозоқ фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» қисмини кузатиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни кечқурун бир неча қозоқ фуқаролари Самарқанд шаҳрида юрган пайтда ИИБ ходимлари улардан ҳужжат талаб этган ва уларга нисбатан қўполлик қилиб, электрошокер қўллаган (видеоси бор).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг