Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегараси яқинида можаро содир бўлди, қурбонлар бор (видео)
Қозоғистон интернет сегментида Жамбул вилояти, Масанчи қишлоғида содир бўлган можаролар видеолари тарқалди. Ушбу ҳудуд қўшни Қирғизистон чегарасига яқин ҳисобланади.
Nur.kz нашрининг маҳаллий полицияга асосланиб хабар қилишича, оммавий тартибсизликлар Кордай туманининг Масанчи ва Каракемер посёлкаларини қамраб олган. Ҳолатга этник муаммо сабаб бўлгани ва қурбонлар борлиги айтилмоқда.
Айни пайтда полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда, расмий маълумот берилиши кўзда тутилган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев видеобаёнот билан чиққан.
Унга кўра, мазкур жанжалдан провокаторлар фойдаланишга уринишган. Ҳозирда вазият Қозоғистон миллий гвардияси ва полиция назоратида. Айбдорлар топиб жазоланиши ва жабрдийдаларга ёрдам берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter