Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров ўзи ҳақидаги миш-мишлар фонида жонли эфирга чиқди

Рамзан Қодиров ўзи ҳақидаги миш-мишлар фонида жонли эфирга чиқди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров унинг соғлиги оғир аҳволда экани ҳақидаги хабарлар фонида жонли эфирга чиқди.

Чеченистон раҳбари маъмуриятининг собиқ бошлиғи Иброҳим Закриев Рамзан Қодировнинг Грозний шаҳри бўйлаб ҳаракати чоғида олинган видеони эълон қилди.

Видеода у «айтишни унутибман, мен касалхонада эмасман», — дея таъкидлайди.

Аввалроқ ОАВларда Чечен Республикаси раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келгани ва унинг Москвага госпитализация қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кўп вақт ўтмай, республика матбуот ва ахборот вазири Аҳмед Дудаев ижтимоий тармоқларда Қодиров иштирокидаги видеони эълон қилиб, бу миш-мишларни рад этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг