Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда «ўлмас полк» юришида прокурор, генерал ва епископ ҳар-хил ном остида бир кишининг расмини кўтарди

Россияда «ўлмас полк» юришида прокурор, генерал ва епископ ҳар-хил ном остида бир кишининг расмини кўтарди

Фото: «lenta.ru»

Россия федерациясининг Мордовия республикаси ИИВ раҳбари генерал-майор Юрий Арсентьев, прокурор Александр Филимонов ва епископ Вениамин Кириллов «ўлмас полк» юриши вақтида бир кишига тегишли бўлган, аммо остига турли номлар ёзилган расмни кўтаришди.

Расмлардан бирида уруш фахрийсининг номи Кудашкин Матвей Андреевич, деб ёзилган бўлса, бошқасига Кудашкин Андрей Матвеевич сифатида берилган. Эътиборли томони, «ўлмас полк» юришидан фотогаларея ИИВ расмий сайтида эълон қилингач мутасаддилар ҳар-хил ном остида бир кишининг расмини кўтариб юргани ошкор бўлган.

Бу борада хабарлар пайдо бўлгач ИИВ расмий сайтидан расмлар ўчириб ташланди. Аниқланишича, дарҳақиқат Кудашкин Матвей Андреевич исмли шахс иккинчи жаҳон урушида қатнашган. У 1905 йилда Мордовиядаги Баево қишлоғида туғилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг