Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик шахс масжидда Қуръон нусхаларини ёқиб юборди

Россиялик шахс масжидда Қуръон нусхаларини ёқиб юборди

Кабардин-Балқор фуқароси масжидда Қуръоннинг бир неча нусхасини ёқиб юборди.

Baza телеграм канали хабарига кўра, 2 июлга ўтар кечаси «Чегем иккинчи» қишлоғидаги масжидга бир киши кирган. У Қуръоннинг бир нечта нусхасини йиғиб, уларга бензин сепиб, ёқиб юборган.

Масжидда ҳали одамлар бор эди ва улар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.

Эркак ҳибсга олинган. У полицияга ўзининг ҳаракатларида диний маъно йўқлигини, унинг «бошида янгираган овозлар» унга шундай қилишни уқтирганини айтган.

Тахминларга кўра, эркак руҳий жиҳатдан беқарор ва маст ҳолатда бўлган, деб ёзади «ТАСС».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг