Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саакашвили Грузияда ҳибсга олингани айтилмоқда

Саакашвили Грузияда ҳибсга олингани айтилмоқда

Фото: «Ru.armeniasputnik.am»

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакат ҳудудида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили махсус матбуот анжуманида маълум қилди.

«Мен жамоатчиликка шуни маълум қилмоқчиманки, учинчи президент, қидирувда бўлган Михаил Саакашвили ҳибсга олинди», — деган у.

«Бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қидирувда бўлган Михаил Саакашвилини қўлга олиш бўйича ўтказилган операцияни юқори даражада амалга оширишди. Ҳуқуқ-тарғибот идораларида унинг Украинадан Грузияга келмоқчи эканлиги ҳақида дастлабки маълумотлар бор эди ва бу жараён тўлиқ назорат остига олинганди», — дея қўшимча қилган Гарибашвили.

Aввалроқ, жума куни сиёсатчи Батумида эканлигини айтиб, иккита видеомурожаатни эълон қилганди.

Бироқ Грузия Ички ишлар вазирлиги Саакашвилининг давлат чегарасини кесиб ўтмаганини таъкидлаб, бу баёнотни рад этди. Бошқарма собиқ президент судлангани, қидирувда эканлиги ва Грузия ҳудудига келган заҳоти қўлга олинишини эслатиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг