Сеул шаҳри ҳокими бедарак йўқолди
Жанубий Корея пойтахти — Сеул шаҳрининг мэри Пак Вон Сун бедарак йўқолди. Буни эълон қилган полиция қидирувни бошлаган. Ҳокимнинг йўқолгани ҳақида қизи полицияга мурожаат қилган, дейилади «Younhap» агентлиги хабарида.
Қиз отаси яқинда чиқиб кетганини маълум қилган, уйда эса кўпроқ васиятномани эслатадиган хатни топиб олган.
Ҳокимни қидиришга учувчисиз бошқариладиган қурилмалар ва полиция итлари жалб этилган. Пак Вон Суннинг телефони ўчиқ.
Пак Вон Сун 64 ёшда бўлиб, мутахассислиги — юрист, 2011 йилдан бери Сеулни бошқариб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter