Шимолий Корея Россия вакцинасини сотиб олди — ОАВ
КХДР Россиянинг COVID-19га қарши вакцинаси ҳамда Хитой термографларини сотиб олди. «Асахи симбун» газетаси Хитой ташқи савдо доираларидаги манбалари ҳамда Жанубий Корея разведкасига асосланиб шу хабарни тарқатди.
Япон нашрига кўра, Пхеньян вакцинациялашни мамлакат раҳбарияти ва давлат хизматчиларидан бошлайди. Давлат раҳбари Ким Чен Инга вакцина, то хавфсизлиги синовдан ўтмагунича, қўлланилмайди... Шимолий кореяликлар қанча миқдорда вакцина келтиришгани газета манбалари учун сир бўлиб қолган.
Хитойдан келтирилган термографларни эса айнан Хитой билан чегарадаги кириш-чиқиш пунктларида қўллашмоқчи. Нашр бундан муддао Пхеньян Пекин билан ташқи иқтисодий алоқаларни тиклашни уринаётганида деб билмоқда.
Мақолада ёзилишича, Шимолий Корея ташқи савдосининг 98 фоизи Хитойга тўғри келади. Пандемия даврида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 2020 йилнинг октябрь ойида 2019 йил октябридагига нисбатан 99 фоизга қисқариб кетган.
КХДР озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келган, хусусан, ёғ ва шакар нархи 2-10 карра қимматлашган, ёзади нашр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter