Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швейцарияда «бир йиллик» янги президент ишга киришди

Швейцарияда «бир йиллик» янги президент ишга киришди

Фото: «Swissinfo»

Швейцария атроф-муҳит, транспорт, энергетика ва алоқа вазири Симонетта Соммаруга бугун, 1 январдан Швейцария президенти сифатида расман фаолиятини бошлади.

Симонетта Соммаругани парламент 2019 йилнинг 11 декабрь куни олий лавозимга сайлаган эди, энди у 2020 йил давомида президентлик фаолиятини вазирлик фаолияти билан бирга давом эттиради.

Швейцарияда давлат раҳбари йилига алмашади: мамлакат президенти ҳар йили Федерал кенгашнинг етти нафар аъзоси (уларни ҳам парламент сайлайди) орасидан сайланади.

Тўрт партияли парламентда Социал-демократлар етакчиси саналган Симонетта Соммаруга 2015 йилда ҳам мамлакат президенти бўлган эди. 59 ёшли Соммаруга вазирлар кенгашида 2010 йилдан бери ишлайди, илгари адлия ва полиция вазири бўлган, 2019 йил бошида эса атроф-муҳит, транспорт, энергетика ва алоқа вазири бошқарувига келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг