Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Си Цзиньпин АҚШ-Хитой можаросининг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирди

Си Цзиньпин АҚШ-Хитой можаросининг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирди

Хитой ва АҚШ бир-биридан юз ўгиришга ҳаққи йўқ, рақобат устунлик тенденциясига айланмаслиги керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин Америка президенти Жо Байден билан учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар сўнгги ярим аср давомида «ҳеч қачон силлиқ бўлмаган», «лекин улар тўсиқларга қарамай олдинга силжишда давом этган», қайд этади NBC.

«Бир томон иккинчи томонни тубдан қайта тиклаши мумкин эмас, можаролар ва қарама-қаршиликлар ҳар икки томон учун ҳам даҳшатли оқибатларга олиб келади. Бу дунё ҳар икки давлат муваффақият қозониши учун етарли даражада катта», — деди Си Цзиньпин.

Ўз навбатида, Жо Байден ҳам Си Цзиньпин билан учрашувда етакчилар икки давлат ўртасидаги рақобат можарога айланиб қолмаслигини таъминлаши кераклигини айтди.

NBC телеканали хабарига кўра, Байден Хитой раҳбарига АҚШга келгани учун миннатдорлик билдирди ва улар ўртасидаги Балидаги сўнгги учрашув ҳақида гапирди. Байденнинг таъкидлашича, саммит доирасидаги учрашув Хитой билан муносабатларда «нормал йўналиш» тикланишига умид беради.

«Мен суҳбатимизни қадрлайман, чунки сиз ва мен ҳеч қандай англашилмовчиликсиз бир-биримизни аниқ тушунишимиз муҳим деб ҳисоблайман», деди Байден.

Бу Си Цзиньпиннинг 6 йил ичида АҚШга биринчи ташрифи. Хитой раҳбари Жо Байден билан учрашишдан ташқари, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форумининг йиллик саммитида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг