Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Си Цзиньпин Россияга сафарини якунлаб, Хитойга учиб кетди

Си Цзиньпин Россияга сафарини якунлаб, Хитойга учиб кетди

Бугун Хитой раиси Си Цзиньпин Россияга уюштирган икки кунлик давлат сафарини якунлаб, «Внуково-2» аэропортидан Хитойга жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хитой раҳбарининг расмий ташрифи икки кун давом этди. Уни Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернышенко, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва бошқа қатор расмий шахслар кузатиб қўйишган.

Маълумот учун, Хитой етакчиси Си Цзиньпин 20 март куни Москвага келган эди. Шу куни у Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Унда Си Цзиньпин Хитой Украинадаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишга кўмаклашишда конструктив рол ўйнашда давом этишини таъкидлаган.

Музокаралар якунига кўра, давлат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик режалари тўғрисида ва шерикликни ривожлантириш режалари тўғрисидаги иккита қўшма ҳужжатни имзолаган. Сафар якунида Си Цзиньпин россиялик ҳамкасбини Хитойга таклиф қилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг