Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурияда исёнчи кучлар мамлакатнинг йирик шаҳрига кирди: вазият кескинлашмоқда

Сурияда исёнчи кучлар мамлакатнинг йирик шаҳрига кирди: вазият кескинлашмоқда

Суриялик исёнчилар мамлакат шимоли-ғарбида катта ҳужум бошлади. Улар Ҳалаб шаҳри ҳудудларига киргани айтилмоқда.

Исёнчилар кучлари Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Алеппо (Халаб) ҳудудига кириб, Башар ал-Ассад армиясига қарши сўнгги йиллардаги энг йирик ҳужумни амалга оширди, дея хабар беради мониторинг гуруҳлари.

Аввалроқ исёнчилар сўнгги йилларда биринчи марта Сурия шимоли-ғарбида йирик ҳужум уюштиргани, ҳудуднинг бир қисмини президент Асад армиясидан қайтариб олгани маълум бўлган эди.

Сурия ҳарбийлари ўз кучлари «кенг кўламли теракт»га дуч келганини ва катта талофатлар бераётганини айтди.

Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси жангларда ҳар икки томондан 180 дан ортиқ жангари ҳалок бўлганини айтди. Бундан ташқари, кузатув гуруҳига кўра, Сурия ва Россия ҳаво кучларининг исёнчилар назоратидаги ҳудудларга берган зарбалари натижасида камида 19 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябр куни исёнчи кучлар йирик ҳужум бошлагани маълум бўлди. Маълум бўлишича, улар қисқа вақт ичида 500 кв.кмдан ошиқ ҳудудни эгаллаган. 2020 йил мартида Россия, Туркия ва Сурия иштирокида сулҳга эришилганди. Мазкур ҳужумлар сулҳдан кейинги илк катта ҳарбий ҳаракатлардир. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг