Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон муфтийсига ҳужум уюштирилди, у яраланган

Тожикистон муфтийсига ҳужум уюштирилди, у яраланган

11 сентябрь куни кечқурун Душанбе марказий масжиди яқинида Тожикистон Уламолар кенгаши раҳбари муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум уюштирилди.

«Бугун соат 17:20да Душанбе шаҳар марказий масжиди ёнида намоздан сўнг бир фуқаро Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодани тиғли қурол (манбаларда чопқи) билан ҳужум қилган». Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада муфтий енгил тан жароҳати олиб, шифокорлар кўригидан ўтиб, уйига жўнатилган.

Ҳужумчи тезда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саидмукаррам Абдуқодирзода 61 ёшда, 2010 йил октябридан буён Тожикистон Уламолар кенгашига раҳбарлик қилиб келади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг