Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Куни кеча давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказдилар, қўшма лойиҳаларга старт бердилар. Учрашувлар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Бугун саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари тарихий обидаларни зиёрат қилдилар, саноат корхонасининг фаолияти билан танишдилар.

Тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг