Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди

«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди

«Толибон» ҳаракати «Вилояти Хуросон» жангариларига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.

Афғонистон ҳукумати ИШИДнинг бўлими бўлмиш «Вилояти Хуросон» жангариларига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Суҳайл Шахин маълум қилди.

«Биз ўз вазифамизни бажаряпмиз ва қўлимиздан келганини қиламиз. Биз улар билан курашяпмиз ва Афғонистонда бизга таҳдид солишига йўл қўймаймиз», деб ваъда берган «Толибон» вакили.

22 март куни кечқурун Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да теракт содир бўлди. Концерт залига тўрт нафар қуролли киши кириб, одамларга қарата ўқ узган. Шундан сўнг улар бинога ўт қўйиб, машинада қочишга уринган, бироқ Брянск вилоятида қўлга олинганди.

Фожиадан бир кун ўтиб Афғонистонда жойлашган «Вилояти Хуросон» гуруҳи ҳужумга алоқадорлигини эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг