Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Барак Обамани қамоққа олишга чақирди

Трамп Барак Обамани қамоққа олишга чақирди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамани Россия билан ҳамкорлик қилгани бўйича унга қарши сохта айбловларни илгари суришда айблади. Унинг фикрича, Обама ҳибсга олиниши керак

Доналд Трамп 29 январь куни Truth Social ижтимоий медиа платформасида Барак Обамани ҳибсга олишга чақирувчи пост ёзди.

«Бу Барак Обама ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган тўнтаришга уриниш эди. Обамани ҳозироқ ҳибсга олиш керак», деб ёзган Трамп. 

Президент Миллий разведка директори Тулси Габбард «Россия иши бўйича юзлаб шов-шувли ҳужжатларни» эълон қилганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, улар Барак Обама «шахсан Марказий разведка бошқармаси агентларига унга қарши ёлғон разведка маълумотларини уюштиришни буюрган»лигини исботлайди. 

2025 йилда АҚШ Миллий разведка агентлиги Барак Обама президентлиги даврида разведка маълумотларини сохталаштириш бўйича ҳисобот эълон қилди. Ҳужжатларда Россияга қарши 2016 йилги сайловларга аралашиш айбловлари уйдирма эканлиги хулоса қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг