Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампга суиқасд қилишга уринган эркак умрбод қамалди

Трампга суиқасд қилишга уринган эркак умрбод қамалди

Фото: Upper Michigan's Source

Сайловолди кампанияси даврида Доналд Трампга суиқасд қилишга урингани учун Райан Уэсли Раут умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди CNN. Ҳукм Флорида штати Жанубий округи федерал суди томонидан чиқарилди.

Раут 2024 йил 15 сентябрда Уэст-Палм-Бичда Доналд Трамп жойлашган голф клуби ёнида қўлга олинган. Автомат билан буталар орасига яширинган Раутни махфий хизматчилар аниқлаган ва қочишга уринганида ҳибсга олган. Трамп ҳодисада жабрланмаган.

2025 йил 23 сентябрда суд Райан Раутни президентликка номзодни ўлдиришга уриниш, федерал хизматчига ҳужум қилиш ва яна учта банд бўйича айбдор деб топди. Қўлга олинган шахснинг ўзи айбини тан олмади.

Судда терговчилар Раутдан топилган хатни тақдим этди. Биринчи саҳифада у шундай деб ёзган: «Мен қўлимдан келганча ҳаракат қилдим ва бу ишга бор кучимни сарфладим. Энди гап ўзингизда, ким бошлаган ишини охирига етказса, 150 минг доллар тўлайман. Маълум бўлишича, жиноят содир этгандан сўнг Раут қочиб кетмоқчи бўлган — унинг интернетдаги қидирув тарихида «Майами аэропортига қандай бориш» ва «Мексикага рейслар» сўровлари топилган.

Адвокат ўз мижозига қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлагани учун етти йилга қўшимча нисбатан енгилроқ жазо — 20 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Суд илтимосни қондирмади. Ҳозир Раут 59 ёшда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг