Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина БМТнинг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини сўрамоқда

Украина БМТнинг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини сўрамоқда

Украина Киевга берилган зарбалар туфайли БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўраган. Бу ҳақда турли ОАВлар ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Агентлик суҳбатдоши сўралган учрашув санасини аниқ айтмаган. 

РИА "Новости" хабарига кўра, сўров БМТ Низомининг 34 ва 35-моддаларига тегишли: биринчиси Хавфсизлик Кенгашига халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятни текшириш ваколатини беради; иккинчиси, БМТнинг исталган аъзосига вазиятни Хавфсизлик Кенгаши ёки БМТ Бош Ассамблеяси эътиборига етказиш имконини беради.

Учрашув кун тартиби “Украинада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш” деб белгиланган. 

Россия Мудофаа вазирлиги 28 августга ўтар кечаси Украинадаги ҳарбий-саноат комплекси корхоналари ва ҳарбий ҳаво базаларига “узоқ масофага мўлжалланган аниқ қуроллар” ва ҳужумчи дронлари билан гуруҳли зарба берилганини маълум қилди.

Украина ҳукумати эса Киевдаги аҳоли кварталларига ҳужум уюштирилганини эълон қилди. Жами 19 киши ҳалок бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг