Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина дронлари Москвага ҳужум қилди

Украина дронлари Москвага ҳужум қилди

Бугун, 30 июлга ўтар кечаси «Москва-Сити» бизнес марказида жойлашган «IQ-квартал» биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа жойига тезкор хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари етиб келган. Портлаш натижасида бир қўриқчи жароҳат олган. Биринчи қаватдан тўртинчи қаватгача ойналар синган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумда учта дрон иштирок этган: улардан бири Москва вилоятининг Одинцово туманида ҳавода йўқ қилинган, қолган иккитаси электрон воситалар ёрдамида зарарсизлантирилган.

Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳаво зонасида парвозлар тақиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг