Украина президентининг рафиқасида коронавирус аниқланди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Еленада коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Украина етакчиси идораси Telegram-каналида маълум қилинди.
Зеленская ўзини яхши ҳис қиляпти, касаллик аломатсиз кечяпти. Ҳозир у амбулатория шароитида муолажа оляпти, оиланинг бошқа аъзоларидан ажратиб қўйилган. Давлат раҳбари идорасининг хабар беришича, мамлакат биринчи хоними расмий учрашувларда доимо карантин қоидаларига ва ЖССТ тавсияларига амал қилган. Июннинг бошларида олинган тест натижалари манфий чиққанди.
Зеленская коронавирусни қачон ва қаерда юқтириб олганлиги номаълум. У билан мулоқотда бўлган кишилар хавфдан огоҳлантирилди.
Украина етакчиси ва унинг фарзандлари ҳам тестдан ўтишди, уларнинг натижалари манфий чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter