Украина собиқ энергетика вазири чегарада қўлга олинди
ОАВ Украинанинг собиқ энергетика вазири чегарада ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
15 феврал куни кечаси Украинанинг собиқ энергетика вазири Ҳерман Галушченко чегарани кесиб ўтишга уринаётганда ҳибсга олинган, деб хабар беради «Украинска Правда» газетаси сиёсий доиралардаги манбага таяниб.
Коррупция можароси («Мидас» операцияси) марказида бўлган ва кейинчалик ишдан бўшатилган собиқ вазир поезддан туширилган, деди манба.
Манбанинг сўзларига кўра, чегарачилар Украина Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси ва Ихтисослаштирилган коррупцияга қарши кураш прокуратурасидан Галушченкога нисбатан — агар у чегарани кесиб ўтишга уринса, маълумот олиш учун сўров олган.
Галушченко 2021 йил давомида энергетика вазири бўлган. Бир муддат адлия вазирлигини ҳам бошқарган.
Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter