Украина янги йил кечаси Россия армиясига қақшатқич зарба берди
Жорий йилнинг 1 январь куни соат 00:01 да Украина армияси Himars MLRS ракета тизими орқали Донецк вилоятининг Макеевка ҳудудида жойлашган Россия ҳарбий қисмларига зарба берди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Севрюков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Украина армияси Himars MLRS ракета тизими орқали Макеевка ҳудудидаги Россия ҳарбий бўлинмаларидан бирининг вақтинчалик жойлашган нуқтасига олтита ракета учирган. Россиянинг навбатчи ҳаво мудофаа тизимлари улардан иккитасини уриб туширган. Тўртта ракета эса Россия ҳарбийлари жойлашган бинога келиб тушган.
Ракета зарбаси оқибатида 89 нафар Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Ҳужумдан сўнг дарҳол ҳарбий қисм қўмондонлиги ва офицерлари, кичик командирлар ва бошқа бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари жабрланганларни қутқариш учун барча чораларни кўрган.
«Жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ярадорлар тиббиёт муассасаларига эвакуация қилинди. Афсуски, ҳалок бўлган сафдошларимиз сони 89 нафарга етди», – дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар орасида полк командири ўринбосари, подполковник Бачурин ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter