Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинада Алексей Арестовичга қарши жиноий иш очилди

Украинада Алексей Арестовичга қарши жиноий иш очилди

Украина президенти девони раҳбари собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга нисбатан жиноий иш очилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Олий Рада депутати Наталя Пипа ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Украина миллий полицияси бу ҳақда менга хабар берди, мен ҳам сизни хабардор қиламан», дея ёзган Рада депутати. У жиноят ишини қайси орган ва қайси модда билан очганига аниқлик киритмади.

Октябр ойида Россияда ҳам Арестовичга қарши икки модда бўйича жиноий иш очилган эди. У, шунингдек қидирувга ҳам берилган. 

Эслатиб ўтамиз, урушнинг дастлабки йилида асосий фигуралардан бири бўлиб келган Арестович Украинада президентлик сайловлари бўлса номзодини қўйишини маълум қилганди. Айни дамда у мамлакатдан чиқиб кетиб, Ғарб давлатларидан бирида яшаётгани айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг