Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда акулани кўтариб парвоз қилаётган қуш тасвирга олинди (Видео)

АҚШда акулани кўтариб парвоз қилаётган қуш тасвирга олинди (Видео)

Фото: «Bison-info.pro»

Жанубий Каролинадаги пляжлардан бирида панжаларида акулага ўхшаш балиқни кўтариб парвоз қилаётган баҳайбат қушни видеога олишди, дея хабар берди «Movieweb».

Ролик ижтимоий тармоқларда вирус каби жуда тез тарқалди.

Фойдаланувчиларнинг фикрича, бу қанотларининг узунлиги 1,7 метрга етадиган баҳайбат йиртқич қуш (скопа) ҳисобланади. У асосан балиқлар билан озиқланади.

Фақат унинг ўлжаси борасида баҳс-мунозаралар келиб чиқди. Кимдир уни испан макрели деса, яна кимдир акулаларнинг кичик тури эканлигини таъкидламоқда.

 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг