Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Харковдаги даҳшат: Россия ҳужуми оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Харковдаги даҳшат: Россия ҳужуми оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Харков вилояти расмийларига кўра, пайшанба куни рус қўшинлари Купянск туманидаги кафе ва дўконга ракета ҳужуми уюштирган.

Ҳодиса жойида тинч аҳоли кўп эди, дея ёзади Харков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи ўзининг Телеграм-каналида.

«Ҳозирги маълумотларга кўра, вайроналар остидан 48 кишининг жасади топилган, улар орасида олти ёшли бола ҳам бор», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, олти жабрланувчи маълум, улар ичида бир нафар бола бор. 

Фавқулодда хизматлар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳолатга муносабат билдириб, «Россия террорини зудлик билан тўхтатиш» лозимлигини айтган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг