Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой Эрондан Ҳўрмуз бўғозини ёпмасликни талаб қилди

Хитой Эрондан Ҳўрмуз бўғозини ёпмасликни талаб қилди

Фото: Anadolu

Хитой Эрондан Ҳўрмуз бўғози орқали амалга ошириладиган энергия етказиб бериш занжирига дахл қилмасликни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Пекиннинг бундай қатъий позицияси Хитой иқтисодиёти Форс кўрфази мамлакатларининг энергия манбаларига, хусусан, Қатар газига ниҳоятда боғланиб қолгани билан изоҳланади. Яқин Шарқдаги кескинлик ортиши оқибатида танкерлар қатнови ва Қатарда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш жараёни қисқа муддатга тўхтаб қолган.

Вазият Саудия Арабистонидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар орқали берилган зарбадан сўнг янада оғирлашди. Корхона ишини тўхтатиб, ходимларини эвакуация қилишга мажбур бўлди. Эрон ушбу ҳужумга алоқаси йўқлигини билдириб, айбни Исроилга юклаган бўлса-да, Теҳрондан келаётган расмий баёнотлар вазиятни янада қиздирмоқда.

Хусусан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони маслаҳатчиси Иброҳим Жабборий кескин огоҳлантириш билан чиқди: «Ҳўрмуз бўғози ёпиқ. Ундан ўтишга уринган ҳар қандай кемани ёқиб юборамиз. Биз қувурларга ҳам зарба берамиз ва бу ҳудуддан бир томчи ҳам нефт чиқиб кетишига йўл қўймаймиз».

Бундай таҳдидлар фонида Хитой расмийлари Теҳронни жаҳон ва Хитой бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган энергия йўналишларини нишонга олмасликка чақирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг