Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой раҳбари армияни «ҳақиқий жангларга тайёрланишга» чақирди

Хитой раҳбари армияни «ҳақиқий жангларга тайёрланишга» чақирди

ХХР раиси Си Цзинпин Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбийларини ҳақиқий жанговар ҳаракатларга тайёрланишга чақирди. 

Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, у чоршанба куни армия жанговар қўмондонлигининг жанубий зонасини текшириш чоғида шундай кўрсатма берган.

Си Цзинпин армия мураккаб вазият ва чақириқларга ўз вақтида тўғри жавоб бериш қобилиятини яхшилаши, «Хитойнинг денгиздаги ҳудудий суверенитети, ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши» кераклигини таъкидлаган.

Хитой раҳбари, шунингдек, ҳарбий ишлар соҳасида тактика ва ўқитиш усулларини янгилаш, тадқиқотларни чуқурлаштириш муҳимлиги ҳақида гапирди.

Хитой армияси ўтган ҳафта Тайван раҳбари Цай Инвэннинг АҚШга ташрифи муносабати билан орол атрофида ҳарбий ўқув машғулотларини кучайтирди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг