Хитой Россияга ёрдам бермоқчи эмас
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Россияга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам берилмаслигини маълум қилди.
Шу билан бирга, Хитой Россия Федерацияси билан савдо алоқаларини давом эттиради.
«Биз АҚШ ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш учун махсус ҳеч нарса қилмаймиз», деди Хитой ТИВ вакили Ван Лутун.
У Хитойнинг бошқа давлатлар билан нормал иқтисодий ҳамкорлигига путур етказмаслик кераклигини, шу билан бирга, санкциялар «Пекиннинг Москва билан нормал савдо алоқаларига таъсир қилмаслиги»ни таъкидлади.
Дипломатнинг айтишича, «Хитой можаролар тарафдори эмас».
Аввалроқ Қозоғистон ғарб санкцияларини четлаб ўтиб, Россияга кўмаклашиш ниятида эмаслиги айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter