Хитойда коронавирус қурбонлари сони 361 нафарга етди

Бугун, 3 февраль куни олинган маълумотга кўра, Хитойда коронавирус қўзғаган пневмония оқибатида қурбон бўлганлар сони 361 кишига етди. Бу ҳақда «Argumenti.ru» ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб хабар берди.
Пневмония билан касалланганлар жами сони 17205 кишини ташкил этмоқда. Маълум қилинишича, ҳозир 2296 кишининг аҳволи оғир, 475 нафар тузалган беморга эса уйига жавоб берилган.
Охирги суткаларда мутахассислар яна 2829 нафар касални аниқлашди. Хитойдан ташқарида бу касаллик 148 кишида топилган. Айни пайтда Хитойда яна 21558 нафар беморда айнан коронавируснинг янги тури борлиги гумон қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter