Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойдаги зилзилада 21 киши қурбон бўлди

Хитойдаги зилзилада 21 киши қурбон бўлди

Фото: Media.az

Бугун, 5 сентябр куни соат 12:52 да Хитойнинг Лидун уезди (Сичуан, Ганзи провинцияси)да 6,8 балли ер ости силкиниши юз берди. Зилзила ўчоғи 16 км чуқурликда жойлашган.

ХХР марказий телевидениеси провинциянинг Гардзе-Тибет мухтор округи ҳукуматига асосланиб хабар беришича, зилзила оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

Зилзила оқибатида маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Сичуан электр тармоғи ўчиб қолган, учта асосий трансформатор бузилган. 40 мингдан ортиқ аҳоли электр токисиз қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг