Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония 60 йилдан сўнг такрорланаётган улкан тўфонга тайёрланяпти

Япония 60 йилдан сўнг такрорланаётган улкан тўфонга тайёрланяпти

Фото: «Укринформ»

Японияга «Хагибис» тўфони яқинлашяпти. Метеорологлар унинг кучини 61 йил аввал 1,2 минг кишининг умрига нуқта қўйган «Ида» тўфонига тенглаштиришди.

Тўфон бугун, 11 октябрда, кечга яқин Токаи ҳудудига етиб келиши айтилган. Бир суткадан сўнг «Хагибис» шимоли-шарққа, Тохокуга йўналиш олади. Тўфон ўзи билан кучли шамол ва ёмғирни бошлаб келади. Кўчки, сув тошқинлари, қаттиқ шамол хавфи бор.

NHK телеканали маълумотига кўра, японлар сув, озиқ-овқат ва бошқа энг муҳим нарсаларни ғамлашга тушган. Бош вазир Синдзо Абэ ҳукумат ва ҳудуд маъмуриятларини аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун тадорикни кўриб қўйишга чақирган.

Япониядаги кўплаб катта тадбирлар, хусусан, Сузукедаги «Формула-1» мусобақалари бошқа пайтга қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг