ҲАМАС гаровдаги исроилликларни қўйиб юборишни бошлаяпти

Reuters агентлиги ва Исроил ОАВ маълумотларига кўра, ҲАМАС ҳаракати томонидан ушлаб турилган гаровдагиларни озод этиш жараёни яқин соатларда бошланади.
Озод этиш жараёни икки босқичда амалга оширилади:
- Биринчи гуруҳ соат 08:00 да (маҳаллий вақт билан) Нецарим коридори орқали топширилади.
- Қолган тирик гаровдагилар эса соат 10:00 да Хон-Юнис шаҳрида озод этилади.
12-канал хабар беришича, айрим гаровдаги шахсларнинг оилалари ўз яқинларини кутувчи Реим ҳарбий базаси томон йўлга чиққан.
ҲАМАС озод этиладиган 20 нафар исроиллик гаровдаги шахсларнинг исмларини эълон қилди.
Улар – Бар Куперштейн, Эвьятар Давид, Йосеф-Ҳаим Охана, Сегев Кальфон, Авинатан Ор, Элкана Бохбот, Максим Херкин, Нимрод Коэн, Матан Зангаукер, Давид Кунио, Эйтан Хорн, Матан Ангрест, Эйтан Мор, Гали Берман, Зив Берман, Омри Миран, Алон Охель, Гай Гильбоа-Далал, Ром Браслабски ва Ариэль Кониолардир.
Фаластиннинг Shehab ахборот агентлиги хабар қилишича, Қизил Хоч ташкилоти гаровдагиларни қабул қилиш учун Ғазо шимолидаги учрашув нуқтасига йўл олган. Исроил армияси маълум қилишича, ЦАҲАЛ кейинроқ озод этиладиган гаровдагиларни ҳам қабул қилишга тайёр.
Исроил ОАВси айни пайтда Қизил Хоч ташкилотининг гаровдагилар озод этиладиган биринчи манзилга етиб келгани ҳақида ёзмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter