Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Залужний истеъфодан кейинги илк баёнотини берди

Залужний истеъфодан кейинги илк баёнотини берди

Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний истеъфога чиққанидан сўнг биринчи марта оммавий баёнот билан чиқди. Телеграмдаги каналида у Украина Қаҳрамони унвонини олгани ҳақида фикр билдирди.

«Шон-шараф ва масъулият. Мен ҳозирда лавозимда ишламаслигимга қарамай, Украинанинг ҳар бир ҳимоячиси олдида ўзимни шундай ҳис қиляпман. Бу сизнинг мукофотингиз, чунки сиз ҳақиқий қаҳрамонсиз! Мен Украина халқига садоқат ва миннатдорлик билан хизмат қиламан!» — деб ёзган.

2021 йилдан бери Украина Қуролли кучларига қўмондонлик қилган Залужний истеъфога чиққани ҳақида 8 февраль куни эълон қилинган эди. Украина президенти Владимир Зеленский унга «икки йиллик ҳимоя учун» ва «бирга эришган ҳар бир ғалаба учун» миннатдорлик билдирди.

Бош қўмондон лавозимини Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Сирский эгаллади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у «муваффақиятли мудофаа тажрибасига» эга – у «Киев мудофааси операциясини» ўтказган ва «муваффақиятли ҳужум тажрибаси» ҳам эга – 2022 йилнинг кузида Харков вилоятидаги жангларни бошқарган.

9 февраль куни Украина президенти Залужнийга Украина Қаҳрамони унвонини берди. «Украинанинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдаги шахсий хизматлари, Украина халқига фидокорона хизматлари учун», — дейилади президент фармонида. Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ҳам худди шундай унвонга сазовор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг