Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Замонамизнинг энг қонли можароси ҳақида маълумот берилди

Замонамизнинг энг қонли можароси ҳақида маълумот берилди

Ўтган йили дунёдаги энг қонли можаро Украинада эмас, Эфиопияда бўлган, дея ёзмоқда The Economist нашри.

Айтилишича, Crysys Group таҳлил маркази томонидан 2020 ва 2022 йиллар оралиғида Эфиопиядаги фуқаролар урушида ҳалок бўлганлар сони 600 мингга баҳоланган.

10 апрел ҳолатига кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинадаги можарода ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини 8490 нафар деб ҳисоблаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳарбий хизматчилар сафидаги йўқотишлар ҳақида маълумот бермаяпти.

Эфиопияда марказий ҳукумат ва Тиграй автоном ҳудуди раҳбарияти ўртасида жанглар 2020-2022 йилларда бўлиб ўтди ва ўтган йили ноябрда ЖАРда ҳарбий ҳаракатларни тугатиш бўйича битим билан ниҳоясига етди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг