Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ободонлаштириш ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

Андижонда ободонлаштириш ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида ярим кечаси мажбурий меҳнатга жалб қилинган ободонлаштириш ходимларидан бири ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам 25 апрель куни соат тахминан 22:30 ларда «Matiz» русумидаги давлат рақами 40*531** бўлган автомобиль Марҳамат-Қува автомобиль қатнов йўлининг Қува йўналишида ҳаракатланиш вақтида икки фуқаро А.Ж. ва Э.Б.ларни уриб юборган.

Тармоқларда бу икки фуқаро кечаси мажбурий меҳнатга жалб қилинган ободонлаштириш ходимлари эканлиги ва улардан бири ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Аммо ҳокимлик ЙТҲда қатнашган фуқароларнинг соғлиғи ва улар ҳақиқатда ободонлаштириш ходими эканлиги ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг