Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олим Ерни йўқ қилишга қодир бўлган осмон жисми ҳақида гапирди

Олим Ерни йўқ қилишга қодир бўлган осмон жисми ҳақида гапирди

Бир километр катталикдаги осмон жисмлари Ерни йўқ қилишга қодир бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти директори, Фанлар академияси аъзоси Анатолий Петрукович Ura.ru нашрига берган интервюсида маълум қилган.

«Йирик самовий жисмлар, масалан, Тунгуска метеорити ҳар юз йилда бир марта Ерга тушади. Агар астероидлар туфайли сайёрага ҳалокатли таъсирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу миллион йилда бир марта содир бўлади. Бундай йирик жисмлар узоқдан кўринади, биз уларнинг орбиталарини олдиндан ҳисоблаб, Ерга қанчалик яқинлигини аниқлашимиз мумкин», — деган олим.

Шунингдек, у ҳар йили Ерга бир нечта кичик метеоритлар тушиши ҳақида ҳам таъкидлаб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, метеоридлар аҳоли пунктларига эмас, балки кўпинча океанга тушади, чунки улар сайёрамизнинг учдан икки қисмини эгаллайди.

Штернберг Астрономия институти тадқиқотчиси Владимир Сурдиннинг қўшимча қилишича, кичик ўлчамлари туфайли уларни Ерга тушишидан бир неча соат олдин аниқланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг