Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Грузияда бўлди

Бош вазир Грузияда бўлди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тбилисига расмий ташриф билан бориб, Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибашвили билан учрашди.

Учрашув доирасида ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ираклий Гарибашвили 2021-2022-йилларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида икки томонлама товар айирбошлашда сезиларли ўсиш кузатилганини, Грузия Ўзбекистон Республикасини муҳим ҳамкор деб билишини, инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини ҳамда ўзбек инвесторларни Грузияда кутиб олишдан мамнун эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Бош Вазирлар Грузиянинг транзит салоҳияти ва ўрта коридорни ривожлантиришнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар.

Ташриф якунида томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023−2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини имзолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг