Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокурор Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди

Прокурор Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди

Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини уруш жиноятлари ҳамда инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар деб топди.

Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон тергов палатасидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мамлакат мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер беришни сўради. Бу ҳақда Хон ўз баёнотида айтиб ўтди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳар икки шахсни «Фаластин ҳудудида (Ғазо сектори) 2023 йил 8 октабрдан буён содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар» деб ҳисоблаш учун етарли асослар бор.

Халқаро жиноий суд, шунингдек, ҲАМАСнинг уч етакчисини ҳам ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг