Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ хотинларидан қочиб юрган шахс пойтахтдаги савдо марказидан топилди

Собиқ хотинларидан қочиб юрган шахс пойтахтдаги савдо марказидан топилди

Вояга етмаган фарзандлари таъминотидан бўйин товлаб, 3 нафар собиқ хотинидан қочиб юрган қарздор фуқаро Тошкент шаҳридаги савдо маркази кузатув камераси орқали топилди.

Фуқаро Р.Б. Чуст туманида яшайди. 2014 йилда турмуш ўртоғи Г.Ч. билан ажрашиб кетади. Суднинг қарорига кўра, ундирувчи фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланади. Бироқ, қарздор фарзанди учун таъминотни бўйин олмайди. Ишсизликни рўкач қилиб, турли баҳоналар орқали алимент тўламай келади. Унга нисбатан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланади.

Тошкент шаҳрига ишлашга бориб, шу орада умуман келмай қўяди. Борган сари алимент қарздорлиги ортиб боради ва яшириниб юришига тўғри келади.

Давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинади. Қарздорга доир барча маълумотлар ички ишлар органларига тақдим этилади.  Яқинда олинган маълумотлар иш бериб, у Тошкент шаҳридаги  савдо марказида юргани маълум бўлади. Кузатув камерлари ҳолатни аниқлаштириб, қарздор ҳеч қаерга қоча олмай қолади.

Маълум бўлишича, қарздорнинг зиммасига собиқ 3 нафар хотинларига алиментдан мажбурият бўлган, яъни Г.Ч. фойдасига 87.989.540.сўм, А.А. фойдасига 78.827.480 сўм, Ю.У. фойдасига 18.278.832 сўм, жами 185.095.852 сўм қарздорлик вужудга келган.

Тошкент шаҳридан олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўтказилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг