Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазирнинг отилиши: Зеленский муносабат билдирди, шифокорлар огоҳлантирди

Бош вазирнинг отилиши: Зеленский муносабат билдирди, шифокорлар огоҳлантирди

Украина президенти Владимир Зеленский Словакия бош вазири Роберт Фицога қилинган ҳужумни даҳшатли деб атади. Бу муносабат унинг Х тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

«Биз қўшни ҳамкор давлат ҳукумати раҳбарига нисбатан қилинган бу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз. Зўравонлик ҳеч қайси давлатда, қайси шаклда ва қайси соҳада бўлмасин, нормага айланиб қолмаслиги учун барча имкониятларни ишга солиш керак», — деб ёзади Украина раҳбари.

Зеленский, шунингдек, Словакия халқига бирдамлик тилади ва Фицонинг тезроқ тузалиб кетишига умид билдирди.

15 май куни Словакиянинг Ҳандлов шаҳрида мамлакат бош вазирига суиқасд қилингани маълум бўлди. Натижада республика бош вазири тан жароҳати олди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бош вазирнинг аҳволи жиддий, сўнгги соатлар унинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. 

Фицога суиқасд уюштирилганига Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Сербия президенти Александр Вучич, НАТО бош вазири Йенс Столтенберг ҳам муносабат билдирган. Россия президенти Владимир Путин ҳам Словакия раҳбарига телеграмма йўллаган. 

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Фицо Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши позициясини намойиш этиб келган ва Зеленский ҳамда унинг муносабатини ўта зўр деб бўлмасди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг